Ўзбекистон | 11:42 / 30.03.2016
1928
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Краснодардан Ўзбекистон шаҳарларига сайёҳлик маршрутларини йўлга қўймоқчи
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Краснодар ўлкасидан Ўзбекистоннинг тарихий ҳудудларига сайёҳлик маршрутлари очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РБК-Юг» нашри хабар тарқатди.
Агентлик берган маълумотга кўра, авиакомпания Краснодар ва Сочи билан биргаликда Ўзбекистоннинг тарихий масканлари: Тошкент, Хива, Самарқанд ва Бухорони авиайўналишлар орқали боғлаш таклифи билан чиққан.
Парвозлар иккинчи йўналишга кўра stopover схемаси (трансферлар пунктида бир кундан ортиқроқ вақт давомида кутиш) бўйича амалга оширилади.