Тожикистон президенти ички ишлар вазирлигида бир қатор лавозимий ўзгаришлар ўтказди
29 мартда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимий ўзгаришлар ўтказди.
Хусейнов Музаффар Махмуродович Тожикистонинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ва ўриндошлик асосидаги Тожикистонинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларидан озод этилди ва Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Давлатзода Парвиз Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди ва Тожикистоннинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Косими Заробиддин Тожикистоннинг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди ва Тожикистон миллий ахборот агентлиги "Ховар" директори лавозимидан озод этилди.
Тожикистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимини эгаллаб турган Сатторов Имомиддин Мирзоевич ўриндошлик асосида Тожикистоннинг Арманистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Тожикистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидов Зохир Озодович ўриндошлик асосида Тожикистоннинг Грузиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.