Хитойлик қаримас жуфтлик: вампирлар афсонаси ростми?
Хитойнинг Ченду шаҳрида ноодатий оила яшайди. Эр-хотин қирққа яқинлашиб қолган бўлса-да, ҳануз ёш ва навқирон кўринишади. Уларни кўришингиз билан жуфтлик ҳудди ёшлик эликсири манбаини қабул қилгандек туюлади. Баъзан улар вақтни алдашга муваффақ бўлиб, энди ҳеч қачон қаримайдигандек таасурот уйғотишади.
Шу вақтгача, инсонлар бу каби ҳодиса фақатгина “Зулмат остидаги муҳаббат” ёки “Альпинист” фильмларида бўлади, деб ўйлашган. Бироқ бу жуфтлик оддий ҳаётда ҳам шундай қаримайдиган инсонлар борлигини исботлаб беришди. Балки... улар чиндан ҳам вампирлардир?
Биринчи шов-шувга қуйидаги сурат сабабчи бўлди. Илк бор қараганингизда, бу ерда ҳудди она ўз фарзандалари билан тургандек туюлади. Бироқ аслида суратда ўз ота-онаси ва бувиси билан турган қизни кўриш мумкин.
Бу фотосурат 18 йил аввал олинган бўлиб, унда ота жажжи қизчаси билан ўйнаётгани акс эттирилган.
Энди қизалоқ улғайди, лекин унинг отаси ҳануз ёш ва кўркам.
Ким суратдаги кишини 47 ёш деб ўйлаши мумкин...
Бу оилани танимаган кишилар отани қизнинг севган йигити, деб ўйлаши мумкин.
68 ёшли буви ва 46 ёшни қаршилаган она ҳам ўз тенгдошларига нисбатан аъло кўринишда.
Қиз ва онани эса кўпчилик опа-сингил ёки дугона деб ўйлаши табиий.
Ҳа, бу эр ва хотин оиласи абадий ёшлик сирини топганга ўхшайди.