Ўзбекистон | 16:31 / 31.03.2016
2875
1 дақиқада ўқилади
Интернетда Тошкент метросининг янгиланган поездлари сурати пайдо бўлди
Ижтимоий тамоқларда 1 апрелдан бошлаб Тошкент метросининг Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланувчи янгиланган поезд таркиби суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” нашри хабар бермоқда.
Таъмирланган поезднинг олд қисми, машинист хонаси ва салон қисми янгиланган. Поезд оқ-кўк ва ингичка қизил чизиқли ранглар уйғунлигида бўялган. Поезднинг таъмирлаш ишлари Тошкентдаги йўловчи поездларини қуриш ва таъмирлаш заводида олиб борилди.
Янгиланган поезд Ўзбекистон йўналишида синов ҳаракатларини олиб борилаётган бир пайтда суратга туширилган.