Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:10 / 31.03.2016
1935
1 дақиқада ўқилади
"Лидс" футболчиси рақибни тишлагани учун 8та ўйинга дисквалификация қилинди
Чемпионшип вакили "Лидс" жамоасининг сенегаллик футболчиси Сулаймон Дукара Англия футбол ассоциацияси томонидан 8та ўйинга дисквалификация қилинди. Бунга у ўйинлардан бирида "Фулҳем" жамоаси футболчиси Фернандо Аморебьетани тишлагани сабаб бўлган.
Бу воқеа 23 февраль куни "Фулҳем"га қарши ўтказилган ўйин (1:1) вақтида рўй берган.
АФА 30 март куни бу ишни кўриб чиққан ва сенегаллик футболчини зўравонлик қўллашда айблаган. Футболчига дисквалификациядан ташқари, 5 минг фунт жарима қўлланган.