Спорт журналисти Брайан Уиндхорст интервью вақтида ухлаб қолди
Спорт журналисти ва эксперти Брайан Уиндхорст ESPN телеканалига интервью бераётган вақтда ухлаб қолди.
Журналистларнинг узун саволларига чидай олмай Уиндхорстнинг кўзлари тез-тез юмула бошлади ва ухлаб қолди. Уйқудан тургандан сўнг у саволга жавоб беришга ҳаракат қилди, лекин ҳеч нарса дея олмай кулиб юборди.
Кейинроқ Уиндхорст ўша пайтда у телефондан хабарларни ўқиётганини айтди: “Адам Шефтер (ESPN хоккей мухбири) ТВда телефонга қараса, кўплаб шартномаларни қўлга киритади. Телефонга қараганимда эса одамлар менда нарколепсия бор деб ўйлайди”.
Кўпчилик ҳолдан тойдирувчи эфирлар ва матбуот анжуманларини кўтара олмайди. 2013 йилда актёр Морган Фриман ҳам “Ёлғон иллюзияси” фильмининг экранларга чиқиши олдидан ташкил қилинган интервьюда Майкл Кейн саволларга жавоб бераётган бир вақтда уйқуга кетиб қолган.