Жамият | 20:28 / 31.03.2016
1833
2 дақиқада ўқилади

Ташаббускор триатлет Google Street View ривожи учун 500 минг километр масофани босиб ўтди

Сервисни янада ривожлантириш мақсадида 500 минг километр масофани босиб ўтган ташаббускор шарофати билан Google Maps “Минг табассумли мамлакат” ҳисобланмиш Таиланддаги 150та қизиқарли масканларни қайд этди. Бу ҳақида Mashable хабар берди.

Эндиликда Street View режимида Сухотай тарихий боғи ва Аютхайнинг қадимий ибодатхонаси каби жойларни ҳам кўриш имкони мавжуд.

Таиландлик триатлет Панупонг Луангс-Ард саёҳатнинг турли усулларни излашга ҳаракат қилди ва 500 км масофани пиёда юрди.

“Фақатгина чой плантациялари ва қулупнай ўсаётган далаларни суратга тушириш чоғида у тўрт жуфт пойабзал кийди”, - деб хабар беради Google вакили.

Мазкур лойиҳани тамомлаш учун икки йил вақт сарфланди, камера учун тиниқ осмон зарурлиги туфайли ёмғирли кунларда танаффус қилинди. Камерали рюгзак оғирлиги 18 килограмм бўлиб, у оператор бошидан ярим метрдан ошиқроқ кўтарилиб туради. Тўлиқ зарядланган аккумулятор олти соатлик тасвир учун базўр етади.