Жамият | 14:13 / 01.04.2016
2017
1 дақиқада ўқилади

Энрике Иглесиас Бокуда "Формула-1" маданий дастури доирасида иштирок этади

Испаниялик қўшиқчи Энрике Иглесиас 17-19 июнь кунлари Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтадиган "Формула-1" пойгалари Европа Гран-приси маданий дастури доирасида ўз концерти билан иштирок этади.

Уч соатли концерт дастури 18 июнь куни Каспий денгизи қирғоқларида жойлашган Миллий боғда бўлиб ўтади. Энрике ўзининг янги "Sex and Love" альбомига кирган қўшиқларини ижро этади. Мазкур альбомга турли хил мусиқий йўналишдаги композициялар киритилган бўлиб, унда романтик балладалардан тортиб то электро-ҳаусгача бор.

Шу билан бирга Иглесиаснинг аввалги альбомларидаги хит қўшиқлари ҳам ижро этилади. Концертдан автопойгага 3 кунлик чиптани сотиб олганларгина баҳраманд бўлишлари мумкин.

Ташкилотчилар 3 кунлик автопойга давомида Бокуда жаҳон ва миллий эстрада вакилларининг иштирокини ваъда қилишмоқда. Умуман ҳисобда 30 минг чипта сотувга қўйилди. Уларнинг ўртача нархи 150-200 манат (97-130 доллар)ни ташкил этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш