Жамият | 16:01 / 01.04.2016
2532
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Избоскан туманида сайловчилар билан учрашди

Андижон вилояти Избоскан туманидаги Туячи қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Алишер Шодмоновнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Унда Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, дастурнинг ижросини таъминлаш, бу борада партия фаоллари олдида турган муҳим вазифалар хусусида фикр алмашилди. Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, эришилаётган ютуқлар кўлами ва салмоғини янада ошириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, ёшлар таълим-тарбияси, бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда депутат сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш