Спорт | 15:27 / 02.04.2016
1875
1 дақиқада ўқилади

“Бунёдкор” Эронга йўл олди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси делегацияси бугун эрта тонгда Тошкент-Дубай-Исфаҳон йўналиши бўйлаб Эронга жўнаб кетди.

Хабарингиз бор, 5 апрель куни “қалдирғочлар” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Исфаҳоннинг “Зоб-Аҳан” клуби меҳмони бўлади.

“Бунёдкор” ФК делегацияси Исфаҳон шаҳрига маҳаллий вақт билан 22:15да етиб бориши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 5 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Манба: fcbunyodkor.com