Чагаев-Браун жанги ташкилотчилари австралиялик қонига допинг тушишига алоқалари борлигини инкор қилишди
Бутунжаҳон боксчилик уюшмаси (WBA) талқини бўйича жаҳон чемпиони унвони учун Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасидаги жанг ташкилотчилари австралияликнинг қонига допинг тушиши билан боғлиқ можарога алоқадорликлари ҳақидаги маълумотни инкор қилмоқдалар ҳамда жангни бўлиб ўтмаган деб тан олинишини талаб қилмоқдалар, деб хабар бермоқда "Ахмат Промоушен" промоутерлик компанияси раҳбари Тимур Дугазаевга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.
Браун 5 мартда Чагаевни Грознийда ўтган жангнинг 10-раундида техник нокаут билан ютган. Кейинроқ Браун томонидан топширилган допинг-намуна тақиқланган кленбутерол моддасига ижобий натижа берган. Австралиялик Грознийга "тоза" бўлиб келганини, унинг жанг олдидан топширган допинг-намунаси ҳам "тоза" чиққанини айтган.
"Бу масалага масъул аксилдопинг ташкилотлари мавжуд. Грознийда Браун жамоасига барча шароитлар тақдим қилинди. Биз австралиялик боксчининг менежерлари ва промоутерларига ҳурмат билан қараймиз, бироқ допинг Браунга Чеченистонда тушгани борасида далиллар йўқ. Бундай вазиятда биз Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг кўрсатмасига кўра жангдан кейиноқ реванш ўтказиш ҳақида олиб борган музокараларимиз бемаъно бўларди", деб айтди Дугазаев.
"Брауннинг намунасида тақиқланган модда аниқланганини ҳисобга олиб, жанг натижаси бекор қилиниши лозим", деб қўшимча қилди Дугазаев.
Браун Грознийдаги ғалабаси билан биринчи бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. У ҳанузгача бирор бир жангида мағлуб бўлмаган: у ҳисобидаги 24 та ғалабадан 21 таси нокаут билан якунлаган. Браун оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган биринчи австралиялик бўлди.