Иқтисодиёт | 11:06 / 03.04.2016
3248
2 дақиқада ўқилади

Bank of America дунё мамлакатларининг асосий экспорт маҳсулотларини кўрсатувчи харита яратди

Bank of America дунё мамлакатларининг асосий экспорт маҳсулотларини кўрсатувчи харита яратди

Bank of America Merrill Lynch ҳар бир мамлакатнинг бош экспорт маҳсулоти кўрсатилган дунё харитасини тузиб чиқди, деб хабар беради Business Insider.

Харитадаги маълумотлар  World Factbook Марказий разветка бошқармаси ахборотномасининг 2014 йилдаги ҳолатига асослаб олинган. Турли мамлакатлардаги экспорт маҳсулотларини уларнинг рангига қараб гуруҳларга бўлиб чиқилган, улар орасида қуйидагилар ажралиб туради: “нефт”, “озиқ-овқат/ичимликлар”, “металлар/минераллар”, “тўқимачилик/кийим-кечак”, “қимматбаҳо металлар/минераллар”, “машинасозлик/транспорт”, “ёғоч маҳсулотлари”, “электроника” ва “бошқалар”.

Энг йирик гуруҳ “Нефть ва нефть маҳсулотлари” бўлиб, улар ичига Россия, Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва Жанубий Америка мамлакатлари киради. АҚШ ва Хитойнинг асосий экспорти электрон маҳсулотлар ҳисобланади.

Европа, Канада, Бразилия ва Япония давлатларини асосий экспорт маҳсулотлари эса харита киритган маълумотга кўра машинасозлик билан боғлиқ.