Жаҳон | 11:40 / 03.04.2016
1471
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Ироқда ИШИД турмасидан 1500 киши озод қилинди
Ироқ хавфсизлик кучлари Ироқнинг Анбар вилоятидаги Хут шаҳрида ИШИДга тегишли бўлган турмадан 1,5 минг кишини озод қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, ироқлик ҳарбийлар ИШИД томонидан назорат қилинувчи ер ости турмасини аниқлашган. Унда ушлаб турилган одамлар асосан тинч аҳоли вакиллари бўлган. Таъкидланишича, уларнинг барчаси озод этилди.