Спорт | 17:48 / 03.04.2016
2032
1 дақиқада ўқилади
Оксана Чусовитина Жаҳон кубоги босқичи ғолибаси бўлди
Оксана Чусовитина Германиянинг Коттбус шаҳрида ўтаётган гимнастика бўйича жаҳон Кубогида таяниб сакраш бўйича машқларда ғалаба қозонди.
Икки уринишидан сўнг, унинг натижаси 14.700 баллни ташкил этди. Кумуш медални 14,350 балл билан хитойлик Ву Жинг қўлга киритди. Бронза медаль словениялик спортчи Тьясе Кисселефга насиб этди. Унинг тўплаган баллари 13,966 баллни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчи февраль ойида Бокуда ўтган мусобақада ҳам таяниб сакраш бўйича олтин медални қўлга киритган эди.