Спорт | 12:00 / 03.04.2016
1787
1 дақиқада ўқилади
"Реал" 51 йил ичида биринчи марта "Камп Ноу"да иродали ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 31-турида Мадриднинг "Реал" клуби меҳмонда – "Камп Ноу" стадионида "Барселона"га 0:1 ҳисобида ютқаза туриб, камчиликда ўйнаб ўзининг "ашаддий" рақибини 1:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Мадрид клуби 1965 йилнинг 28 февралидан бери "Камп Ноу"да ўзининг биринчи иродали ғалабасига эришди. "Реал" ўшанда ҳам каталонияликларни 1:2 ҳисобида мағлуб этганди.
"Реал" 31 турдан кейин 69 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 3-ўринни эгалалмоқда ҳамда чемпионат пешқадами "Барса"дан 7 очко ҳамда 2-ўринни эгаллаётган "Атлетико"дан 1 очко ортда қолмоқда.