Жаҳон | 20:30 / 04.04.2016
2227
1 дақиқада ўқилади

Штайнмайер 5 апрель куни Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича Минск гуруҳи учрашуви ўтказилишини тасдиқлади

Германия ТИВ раҳбари ва ЕХҲТнинг (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер тан олинмаган Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича Минск гуруҳи учрашуви Вена шаҳрида 5 апрель куни ўтаказилиши ҳақида маълум қилди.

У бу учрашув томонларнинг элчилари иштирокида ўтказилишини айтган.

Штаймайернинг қўшимча қилишича, Тоғли Қорабоғдаги зиддият хавфли ва бу хавф минтақа бўйлаб кенгайиши мумкин.

Бундан олдинроқ, Франция 5 апрель кунги учрашувда иштирок этишини маълум қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш