Жамият | 10:12 / 04.04.2016
2330
1 дақиқада ўқилади

Таиландда автобус поезд билан тўқнашиб кетди

Таиланддаги темирйўл чорраҳасида йўловчи поезди ва автобус тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 30га яқин инсон жароҳат олди.

Бу ҳодиса қиролликнинг марказий қисмидаги Накхонпатх вилоятида содир бўлган.

Voice TV телеканалининг маълумотларига кўра, тўқнашув Тошкент вақти билан соат 5:30га яқин содир бўлган. Кўплаб жарланганлар – автобус ичидаги йўловчилар. Ҳалокат жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Достонбек Матёкубов
Тайёрлаган Достонбек Матёкубов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш