Спорт | 11:11 / 05.04.2016
1673
2 дақиқада ўқилади

Диего Годин: «Мен ўйинга 100 фоиз тайёрман. «Барселона» тўсиғидан ўтишни истайман»

«Атлетико» жамоаси ҳимоячиси ва сардори Диего Годин «Барселона»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен жароҳатларимдан тўла тузалиш учун чин дилдан ҳаракат қилдим. Ҳозирда ўйинга 100 фоиз тайёр ҳолатдаман ва олдиндаги учрашувда майдонга тушишни интиқлик билан кутмоқдаман.

Рақиблар сафида Лионель Месси қайси чизиқдан ўрин олишидан қатъи назар алоҳида вазифани бижаради. Лекин «Барселона» фақат бир футболчига боғланиб қолмаган. Шундай экан, фақат Мессини зарарсизлантириш билан иш битмайди. Биз бутун бир жамоани тўхтатишимиз керак бўлади.

Гризманн «Атлетико»даги энг асосий ишни бажармоқда. Антуан жамоада хилма-хилликни юзага келтирадиган футболчи, у қайерга қўйилса ўша жойда ўйнайверадиган футболчи. У натижани ҳал қила олиши мумкин.

Мен «Барселона»га қарши ўйинни интиқлик билан кутмоқдаман. Чемпионлар лигаси финалигача боришни истайман. Биз бу турнирдаги иштирокимиз билан барчани ҳайрон қолдиришни истаймиз.

Ҳозирда «Атлетико» 2 йил олдин ЕЧЛда «Барселона»га мағлуб бўлган жамоа эмас. Ҳозир биз янги чақириқ олдик ва уни қабул қилдик», – дейди уругвайлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» – «Атлетико» ўртасидаги дастлабки учрашув бугун, Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.