Жаҳон | 12:00 / 05.04.2016
2001
1 дақиқада ўқилади

Mossack Fonseca: маълумотларнинг чиқиб кетиши фирма томонидан қонуннинг бузилишини англатмайди

4 апрелда Панамадаги Mossack Fonseca юридик фирмасида фирмада тузилган бўлиши мумкин бўлган, журналистлар томонидан ошкор қилинган ҳужжатлар фирма томонидан қандайдир қоидабузарликларни англатмаслиги айтилди.

"Фактлар шундай: биз маълумотларни бузиб кириш қурбонига айланган бўлсак-да, бу ноқонуний олинган ҳужжатларда кўрганларимиз биз қандайдир ноқонуний иш қилганимиздан дарак бермайди", дейилмоқда компания хабарида.

"Шак-шубҳасиз, ҳеч кимга кимдир нарсасини ўғирлаши ёқмайди ва биз ҳам айбдорлар қонун олдида жавоб бериши учун ҳамма нарсани қилиш ниятидамиз", деб қўшимча қилинди фирмада.