Жаҳон | 18:18 / 05.04.2016
1746
1 дақиқада ўқилади
Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Озарбайжон ва Арманистон томони Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Сенор Асратянга асосланиб, "Интерфакс" агентлиги хабар тарқатди.
"Музокаралар натижасида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим бугун соат 12:00дан (Тошкент вақти билан соат 14:00) бошлаб кучга кирди", дейди Асратян.
Бундан олдинроқ, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳукуматида ҳудуддаги ўт очиш ҳаракатларини икки томонлама тўхтатиш бўйича музокаралар учун келишув тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.