Ўзбекистон | 11:27 / 05.04.2016
2219
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Сеулга парвозини кўпайтирди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига яна бир йўловчилар парвозини жадвалга киритадиган бўлди.

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотларига кўра, учинчи частота 2016 йил 2 май кунидан фаолият юрита бошлайди.

Тошкент – Сеул йўналиши бўйича парвозлар душанба куни амалга оширилади. Сешанба куни ортига қайтади.