Фан-техника | 19:52 / 06.04.2016
5019
1 дақиқада ўқилади
“Google Тақвим” – котибангиз вазифасини ўтайди
Google компанияси ҳаётингизни янада тартибли қилишга ёрдам берадиган янги функция ишлаб чиқди.
Замонавий одам шу даражада иш билан бандки, электрон ёрдамчиларсиз уни тасаввур қилиб бўлмайди. “Google Тақвими” ана шундай энг фойдали кўмакчилардан биридир. Унинг ёрдамида кун тартибини ташкиллаштириш, тадбирлар ва учрашувларни белгилаш, ҳамкасблар билан режаларни келишиш мумкин.
Онлайн тақвимнинг “Эслатма” номли функцияси орқали нафақат воқеа, балки бошқа муҳим ишлар, масалалар ҳақида ҳам эслатмалар киритиш мумкин.