Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Осиё миллатлар кубоги – 2016” халқаро турнирида ўзбекистонлик шахматчи аёллар кумуш медални қўлга киритди
Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган “Осиё миллатлар кубоги – 2016” халқаро турнирида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Тўққиз турдан иборат мусобақанинг сўнгги турида шахматчи қизларимиз Шри-Ланка вакиллари билан баҳслашди. Нафиса Мўминова ва Севара Боймуродова дуранг натижа қайд этган бўлса, Сарвиноз Қурбонбоева ва Ирина Геворкян рақибаларини мағлубиятга учратди – 3:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жами 22,5 очко тўплаб, қитъамизда иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 22 давлат ўртасида бешинчи ўринни эгаллади. Сўнгги турда терма жамоамиз иорданиялик шахматчиларни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Марат Жумаев, Алексей Барсов, Акмал Файзуллаев ва Никита Хорошев рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.