Жаҳон | 21:34 / 06.04.2016
5291
3 дақиқада ўқилади

Дунёдаги 5та асосий "офшор пойтахтлар"

Биринчи офшорни 1950 йилларнинг охирларида АҚШда ўйлаб топишган - гап ҳукумат юрисдикциясидан ташқарида рўйхатдан ўтиб, солиқ назоратини четлаб ўтган молиявий ташкилот ҳақида кетарди.

Бугунги кунга келиб сайёрамизда офшорлар анча кўп. Улар доимий мижозларига эга ва переферик жойлашувга қарамасдан жаҳон капиталининг ўзига хос пойтахтига айланиб улгурган.

Панама
Панама 1903 йилда Испан-Америка уруши натижасида АҚШ Жанубий ва Шимолий Америкадаги ерлардан умрбод фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганидан сўнг молиявий марказга айланди. Панамани ўзига хос солиқ қонунчилигига эга мустақил давлат деб эълон қилишди. Бу бутун дунёдан капиталларни жалб қилишга ёрдам берди. Панама офшори юз йилдан ортиқ ишлайди - бугунги кунда эркин иқтисодий минтақа дунёда Ҳонгконгдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.

Сент-Китс ва Невис
Сент-Китс ва Невис - Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган митти мамлакат. У икки оролдан иборат - Кичик Антил оролларига кирувчи Сент-Китс ва Невис ороллари. Сент-Китс ва Невис офшори - кемачиликка инвестиция учун энг яхши жой. Яхталар бошқа денгиз транспорт турлари каби ҳаракатдаги мулк ҳисобланади ва албатта қайд қилинади. Оролларда қайд этилган кемалар сони аллақачон мингтадан ортиб кетди. Бу ерда дунёнинг энг ҳашаматли яхталарини кўриш мумкин.

Виржин ороллари
Тропик офшор-мамлакат Кариб ҳавзасидаги 36 оролдан иборат. 36 оролдан 16тасидагина аҳоли яшайди. Британия Виржин оролларини Колумб кашф қилган, аммо Испания уларни ўз мулки деб эълон қилди-ю ҳудудни ўзлаштирмади. Шу тариқа, Британия бу ерда хўжайинчилик қила бошлади. Виржин ороллари Британия империясининг колонияси сифатида унинг ҳуқуқий тизимини ўзлаштирган, хорижий инвестицияларни жалб этиш лойиҳасини ишлаб чиқиб, иқтисодиётини кўтариб олган. Уларнинг лойиҳалари шу қадар омадли бўлдики, бугунги кунда бутун дунёнинг солиқдан озод этиш эҳтиёжининг деярли ярмини Виржин ороллари офшорлари қондиради.

Сейшел ороллари
Сейшел ороллари - ҳудудий солиқ тизими бош ютуғи бўлган офшор. Бу жаннатда фақат оролдаги бизнес натижасида қўлга киритилган даромад ҳисобланади. Тропик жаннатдан ташқарида олинган даромадлар солиқлардан озод қилинади. Сейшел ороллари офшори фақат қайд қилишга йиғиладиган пулни тўласалар бўлди.

Ҳонгконг
Собиқ Иттифоқ вакиллари солиқ режасини халқаро миқёсда амалга оширишда Ҳонгконгдаги офшордан фаол фойдаланади. Ҳонгконг халқаро бозорда ишончлидир, чунки у солиқ ахборотини алмашиш бўйича барча талабларни бажаради. Фирмаларнинг Ҳонгконгда қайд этилиши кўп чегараланмайди ва бюрократик тус олмайди. Маълумот конфидециал ва қайд этган агентгагина аён.