Жаҳон | 16:17 / 06.04.2016
1191
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда Марказий Осиё аёллар тадбиркорлигининг ривожланиш истиқболларига бағишланган учрашув бўлиб ўтади

2016 йилнинг 7-8 апрель кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистондан келадиган 60дан ортиқ илғор аёллар, давлат идоралари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари Душанбе шаҳрида "Марказий Осиёнинг тадбиркор аёллари: тажриба, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари" номли тадбирда тўпланади.

Учрашув Тожикистон Хотин-қизлар қўмитаси ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватловчи ишчи гуруҳнинг фаолияти доирасида минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг USAID лойиҳаси томонидан ташкил этилган, Тожикистон республикаси давлат мулкини бошқариш ва инвестиция қилиш билан шуғулланувчи давлат қўмитаси, «ASIA» тадбиркор аёллар бизнес-ассоциацияси ва «Кадбону» табиркор аёллар миллий ассоциацияси уларни қўллаб-қувватламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш