Жаҳон | 11:26 / 06.04.2016
1449
1 дақиқада ўқилади

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос 17-18 апрель кунлари Россияга ташриф буюради

Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳофиз Нофал Sputnik агентлигига 17-18 апрель кунлари Фаластин миллий маъмуриятининг раҳбари Маҳмуд Аббос Москвага келишини ва Россия раҳбарияти билан учрашишини маълум қилди.

"Маҳмуд Аббос 17 апрель куни Париждан Москвага келади ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама алоқалар ривожи ва Яқин Шарқдаги мураккаб сиёсий вазият ва бунда Россиянинг ўрни тўғрисида музокаралар олиб боради", - деди элчи.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш