Спорт | 16:48 / 06.04.2016
2024
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: «Зенит» Пеллегринига йилига 10 млн доллар тўлашни кўзда тутувчи 3 йиллик шартнома таклиф қилди

«Манчестер Сити» жамоасини бошқариб турган Мануэль Пеллегрини «Зенит» жамоаси қизиқишлари доирасида қолмоқда.

El Mercurio нашрида ёзилишича, петербургликлар клуби 62 ёшли чилилик мутахассисга 3 йиллик шартнома ва йилига 10 млн доллар маош таклиф қилмоқда. Таклиф қилинаётган маош миқдори унинг ҳозирги жамоасидагидан 2 баробар ортиқни ташкил этади.

Бундан ташқари, мураббий турнирлардаги ғолиблик учун 2 миллион доллар мукофот олиши кўзда тутилган.

Қайд этиш керакки, мавсум якунида манчестерликлар жамоасидаги лавозимини тарк этадиган мураббий фаолиятини Англияда давом эттиришни истамоқда.