Жамият | 16:12 / 06.04.2016
8279
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик куёв ўз қайлиғига 600 та шардан тикилган келин кўйлак совға қилди

Хитойнинг Циндао шаҳрида яшовчи куёв тўй куни ўз қайлиғига 600 ҳаво шаридан тикилган келин кўйлаги совға қилди. Сўнгра улар биргаликда шаҳар кўчаларида кезишди ҳамда фотосессияда қатнашишди, деб хабар бермоқда Mashable.

25 ёшли Лу Кэпэн куйлакни бир кечада тикди. У биринчи куйлакни тўй учун оқ шарлардан, иккинчи куйлакни эса турли хил рангли шарлардан тайёрлади.

Йигитнинг сўзларига кўра, у бу совғаси билан қайлиғи Су Сюэнони қанчалар кучли севишини исботламоқчи бўлган.