Иқтисодиёт | 17:57 / 07.04.2016
2369
1 дақиқада ўқилади
Bloomberg: Brexit юз берса, Европа банклари 120 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўқотишлари мумкин
Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқса, Европа банклари 123 миллиард доллар (108 млрд евро) йўқотишлари мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.
Хабарда таъкидланишича, Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқса, Европа кредиторлари қимматли қоғозларни ташлаб, унинг ўрнини тўлдиришларига тўғри келади. Бу Британиянинг давлат облигацияси эгалари ва ипотека қарздорларига ҳам таъсир ўтказмай қолмайди.
"Банкларда ликвидиллик билан боғлиқ муаммолар юзага келади", деб хабар беради DLA Piper юридик фирмаси ҳамкори Винсент Кивени.
Агентлик Европа банклари доимо Британия облигацияларини фаол инвестиция қилиб, ундан юқори даромадга эга бўлиб келганларини таъкидлади.