Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:00 / 07.04.2016
1854
1 дақиқада ўқилади
Пентагонда Ғарб давлатларига ҳужумлар қилишни режалаштирган террорчиларга зарба берилгани маълум қилинди
АҚШ ҳарбийлари Сурияда "Ал-Қоида" ва бошқа террорчилик гуруҳлари жангарилари позицияларига бир қатор зарбалар беришди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Яқинда "Ал-Қоида" ва "Хуросон" террорчилик гуруҳларига бир қатор зарбалар бердик. Бизга улар Ғарб давлатларига терактлар уюштиришни режалаштиргани маълум", деб айтди Пентагон расмий вакили полковник Стивен Уоррен ҳамда ҳужумлар АҚШ ва Европа давлатларига уюштирилмоқчи бўлганини таъкидлаб ўтди.