Жаҳон | 15:32 / 07.04.2016
1988
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг Ал-Қарятайн шаҳри террорчилардан бутунлай озод этилди

3 апрель куни Сурия ҳукумат қўшинлари ИШИД жангариларини Ҳомсдан 85 километр жануби-шарқда жойлашган шаҳардан қувиб чиқарган. Уларга кўнгиллилардан тузилган ҳарбий гуруҳлар ёрдам берган.

Сурия араб ахборот агентлиги (SANA) тарқатган хабарларга кўра, шаҳар бугунга келиб бутунлай жангарилардан тозаланган ва Сурия армияси назорати остида бўлиб турибди. Шаҳарнинг шарқий ва жанубий чеккаларидаги жангариларнинг қолдиқлари ҳам йўқ қилинган. Шаҳар марказида Сурия байроғи ўрнатилган.

Сурия армияси Россия ҳарбий ҳаво кучлари кўмагида Пальмира шаҳрини озод этганидан бир ҳафта ўтгач, Ал-Қарятайнни жангарилардан тозалашга эришди. Асосан, насроний араблар истиқомат қилувчи шаҳар 2015 йил 4 августида жангарилар томонидан эгаллаб олинган эди. Бунгача Ал-Қарятайнда 40 мингга яқин киши яшаб келган.