Жамият | 17:34 / 07.04.2016
4858
1 дақиқада ўқилади
Зотдор итлар энди хоккей ўйнайди
Такса зотига мансуб Крузо ва Окли лақабли ака-ука кучуклар хоккей ўйнашмоқда. Ҳали итлар учун коньки ўйлаб топилмагани туфайли улар гўё майса устида хоккей ўйнашади (лекин ерда майса йўқ). Бошқа барча нарса “катталарникидек”: клюшка, дарвоза ва ҳатто каскалар ҳам.
Крузо – ўзини юлдуз деб ҳисобловчи кучук (унинг хўжайини шу фикрда).
Аввал такса жедайга ҳам айланган эди:
Крузо ва Окли биргаликда ўзларининг “Бэтмен Суперменга қарши” фильмларида ҳам суратга тушишган.
Бундан ташқари, митти ёқимтойларнинг овчи, полицияси ва миньон кўринишлари ҳам бор.