Жаҳон | 12:22 / 09.04.2016
2095
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда турар жой биноси бир неча сония ичида қулаб тушди

Истанбул марказида, Тақсим майдони яқинида 5 қаватли турар жой биноси қулаб тушди.

Бино бир неча сония ичида ер билан битта бўлди. Ўнлаб одамлар бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишди ва бахтли тасодифгина уларга ҳеч нарса қилмади. Таъкидланишича, қулаган уй ичида одамлар бўлмаган. Воқеа жойига қутқарув бригадалари етиб келган.

Таъкидланишича, охирги вақтда Истанбулда эски иморатлар қулаши кузатилмоқда. Икки ой аввал ҳам шунга ўхшаш воқеа сайёҳлар орасида машҳур бўлган кўчалардан бирида содир бўлган. Айни вақтда воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.