Фан-техника | 16:56 / 09.04.2016
2544
2 дақиқада ўқилади

Sony компанияси янги Action Cam камераси имкониятларини антиқа усулда намойиш этди

Sony компанияси ўзининг янги Action Cam камерасининг имкониятларини итлар ва тошбақалар иштирокидаги ноодатий видеотасма ёрдамида намойиш этди. Гап мураккаб шароитларда ҳам аниқ тасвир етказиб берувчи SteadyShot технологияси ҳақида бормоқда.

Рақамли технологиялар даврида action-камералар ҳаттоки экстремал шароитларга қарамай ҳаётининг ёрқин лаҳзаларини тасвирга туширишни истовчи одамлар учун ҳақиқий ёрдамчига айландилар. Янги Sony Action Cam камерасидан нафақат бутун дунё экстремаллари, альпинистлари, балки ҳар қандай шароитда сифатли тасвирга олишни хоҳлаган оддий одамлар ҳам фойдаланадилар. Action Cam зарббардош, сув ва чанг ўтказмайди, бу албатта қурилмани танлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Камерага Wi-Fi модул ўрнатилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Унинг ёрдамида қурилмани смартфон ёки планшетга улаш мумкин. Видеотасмага олиш вақтидаги товушнинг сифатидани хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Камера янги авлоднинг махсус микрофони билан таъмирланган.

Action Cam яна бир ажойиб жиҳатга эга бўлиб, бу функция SteadyShot деб номланади. Ушбу технология фойдаланувчиларни нафақат юқори сифатли видео билан, балки содир бўлаётган воқеаларни секинлаштирилган ҳолда тасвирга олиш имконини бериши билан ҳам хурсанд қилади. SteadyShot функциясининг видеосини кўриб, унинг ҳатто ҳаракатланаётган пайтдаги тасвирида шаффоф аниқликка эга эканлигига гувоҳ бўласиз. Тошбақа ва ит иштирокидаги видеотасмани томоша қилиб, янги Sony Action технологиясининг имкониятларига холис баҳо беришингиз мумкин.

Видеони суратга олиш жараёнида ҳеч бир жониворга зиён етмаганлиги расмий тасдиқланган.