Жаҳон | 13:24 / 09.04.2016
1799
1 дақиқада ўқилади
Туркманистон президенти уч нафар вазирларини лавозимидан озод этди
Мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов, меҳнат фаолиятидаги жиддий камчиликлари учун иқтисодиёт ва тараққиёт вазири Елдаш Шерипов, савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Баяр Абаев ва давлат солиқ хизмати раҳбари Шатлык Хуммедовни вазифаларидан озод этди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Президент ҳукуматнинг жорий йил биринчи чорагига бағишланган кенгайтирилган мажлисида шу мазмундаги фармонга имзо чеккан.
Янги вазирлар сифатида эса, Батир Базаров (иқтисодиёт ва тараққиёт вазири), Довран Оразмирадов (савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири) ва Сапарберди Гундогдиев (давлат солиқ хизмати раҳбари) тайинланган.
Бундан аввал, Туркманистонда армиянинг ҳарбий тайёргарлиги бўйича фавқулодда текширувлар бошлангани хабар қилинган эди.