Жаҳон | 23:44 / 10.04.2016
10448
1 дақиқада ўқилади

Дубайда дунёдаги энг баланд бино қурилиши режалаштирилмоқда

Дубайда дунёнинг энг баланд биноси Бурж-Халифа осмонўпар биносидан баландроқ бино қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда БАА қурилиш компанияси Emaar маълум қилди.

Қурилиш компанияси бошқарув раиси Муҳаммад Алаббар бу бино қурилиши 1 млрд долларга айланишини маълум қилди. Бинонинг баландлиги қандай бўлиши ошкор қилинмаяпти, бу ҳақда бино 2020 йилда қуриб битирилгач маълум қилинади.

Қурилиш компаниясида айтилишича, бино "шаҳарнинг энг башанг қисми"га айланади. Бинода томоша майдончаси, ресторанлар, бутиклар ва меҳмонхона жойлашади. Лойиҳа дизайнери испаниялик архитектор ва ҳайкалтарош Сантьяго Калатрава Вальс.

Ҳозирда дунёдаги энг баланд бино Бурж-Халифанинг баландлиги 828 метрни ташкил қилади. Бинонинг кўриниши сталагмитни (ғор ичида ҳосил бўладиган конуссимон ҳосилалар) эслатади.