SpeedX Leopard “ақлли” велосипеди тақдим этилди
Хитой ташқарисида SpeedX номи билан машҳур Beast Cycling компанияси Kickstarter’да 1200 долларга буюртма бериш мумкин бўлган Leopard велосипедини тақдим этди.
SpeedX Leopard бошқалардан юқори сифатли компонентлари, жумладан, Shimano 105 трансмиссияси, TRP тормозлари ва турли датчиклар тўплами билан ажралиб туради.
Углеродли рамканинг ишлатилиши натижасида велосипеднинг оғирлиги бор-йўғи 7.9 килограммни ташкил этади. Ишлаб чиқарувчилар таъкидлашича, у ҳақиқий Lamborghini автомобилини кўтара олади. Буни эса махсус ролик орқали кўриш мумкин.
SpeedX Leopard “ақлли” велосипеди вақтни ва сафар масофаси, айланиш вақти, тезлик, педаль айланиш частотасини назорат қила олади. Шунингдек, у GPS бўйича манзил, баландлик, об-ҳаво ва юрак уриши частотасини (юрак ритмини монитор қилиш орқали) ҳам текшира олади. Тормозларда орқа қисм ёруғлиги, корпусида эса GoPro ёки бошқа экшен камера жойлашган.
Дастурчилар Kickstarter’да 50 000 доллар йиғишни режалаштиришган эди, бироқ тўпланган маблағ ярим миллион доллардан ҳам ошиб кетди.