Қатар юлдузлар лигаси: Рашидов ва Турсунов тўқнашувида "Ал Жайиш" ғалаба қозонди (Видео + фото)
Қатар чемпионатининг 28-турида Санжар Турсуновнинг жамоаси "Ум Салал" ўз майдонида Сардор Рашидов жамоаси "Ал Жайиш"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. "Ал Жайиш"нинг иккала тўпи ҳам пенальтидан киритилди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида "Ум Салал" футболчиси Баба Малик майдондан четлатилди ва белгиланган пенальтидан Абдулраззоқ Ҳамдаллоҳ унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Турсунов жамоадошлари ҳисобни тенглаштиришга эришишди аммо яна ўша Ҳамдаллоҳ 74 дақиқада белгиланган пенальтидан гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади. Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Жайиш" 47 очко билан турнир жадвалининг 2 поғонасига жойлашиб олган бўлса, "Ум Салал" 38 очко билан 5 ўринда бормоқда.
Санжар Турсунов ўйиннинг бошидан охиригача ҳаракат қилди, Сардор Рашидов эса учрашувнинг 59 дақиқасида алмаштирилди.
Қатар юлдузлар лигаси, 25-тур.
"Ум Салал" - "Ал Жайиш" 1:2
Голлар: Ҳамдаллоҳ 17 пен, 74 пен, Ал-Ҳамдовий 61.
Огоҳлантириш: Мусса 38, Силва 46, Аҳнаш Ал 64.
Четлатиш: Баба Малик 16.
"Умм Салал" -30. Баба Малик, 6 Жавод Оқил(с), 2 Умар Яҳё, 4 Исмоил Иброхим, 7 Санжар Турсунов, 8 Одил ал Сулаймоний, 10 Исмоил Маҳмуд, 11 Мунир ал Хамдауи, 15 Али Базмандеган, 23 Велингтон, 55 Абдулқодир Илёс.
"Ал-Жаиш"- 16 Халифа Абубакар, 19 Абдураҳмон Абакар, 2 Мурод Нажи, 4 Лукас Мендес, 6 Абубакар Иса, 9 Абдулраззоқ Хамадаллаҳ, 10 Сардор Рашидов (Мажид Муҳаммад 59), 17 Атман Алави, 23 Холид Абдулрауф, 27 Аҳмад Маин, 31 Ромариньо.
Четлатиш: Баба Малик 14