Жаҳон | 16:48 / 11.04.2016
1816
1 дақиқада ўқилади

Сомалида худкуш ҳукумат биноси олдида ўзини портлатиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги ҳукумат биноларидан бирида мина ўрнатилган автомобиль портлаши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда полиция майори Муҳаммад Нурга асосланган ҳолда Reuters хабар тарқатди.

Гувоҳлар ҳукумат биноси яқинидаги ресторан олдида террорчи бошқарувидаги автомобиль портлатилиши оқибатида ҳалок бўлган 5 кишининг жасадини кўришган.

Могадишода 9 апрель, шанба куни автомобиль портлаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлганди.

Ҳозирча бу терактлар учун ҳеч қайси ташкилот жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Сомалида "Аш-Шабоб" ташкилоти ҳаракат қилади. Бу ташкилот "Ал-Қоида" билан ҳамкорлик қилади.