Жаҳон | 12:46 / 11.04.2016
1451
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Миср ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўприк 3–4 миллиард долларга қурилади

Мисрнинг Синай яримороли ва Саудия Арабистони ўртасида барпо этилиши режалаштирилган кўприк таннархи 3–4 млрд долларга тенг бўлади. The Wall Street Journal экспертлари шундай фикрни билдиришмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Қизил денгизда кўприк қуриш лойиҳаси Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдуллоҳ Ал Сауднинг Қоҳирага ташрифи доирасида эришилган 20 млрд долларлик битимлардан биридир.

Ўтган ҳафта сўнгида, Саудия Арабистони подшоҳи Миср билан ҳамкорликда Қизил денгиз орқали кўприк қуриш режаси ҳақида маълум қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш