Инсоннинг фазога кўтарилганига 55 йил тўлди
Бундан роппа-роса 55 йил муқаддам, аниқроғи, 1961 йилнинг 12 апрель куни собиқ иттифоқ фазогири, 27 ёшли майор Юрий Гагарин “Восток” фазо кемасида инсоният тарихида илк бор бор фазога кўтарилди. У Ер сайёраси орбитасини айланиб чиқди. Бунга роппа-роса 89,1 дақиқа вақт сарфланди. Бу айнан бир давлатнинг эмас, балки бутун инсониятнинг, бутун илм-фанни ютуғи ҳисобланади. Ўшанда фазо кемаси лойиҳачиси Сергей Королёв шундай деган эди: “Гагарин инсон нималарга қодир эканлигини исботлади”.
Бундан беш йил муқаддам, инсоннинг фазога кўтарилганига ярим аср тўлиши муносабати билан БМТ Бош Ассамблеясида 12 апрель — Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни деб белгиланди.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги кўчалар, шаҳарлар унинг номи билан аталади. Фазогир шарафига ҳайкаллар ўрнатилган. Масалан, Ойнинг орқа тарафидаги кратерга Гагарин номи берилган.
Жумладан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳам Юрий Гагарин ҳайкали қад ростлаб турибди. Бу ерда ҳар йили шу кунда Фазогирлар куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилади.