Жамият | 12:43 / 12.04.2016
1874
1 дақиқада ўқилади

Непалда йўловчи автобуси жарликка қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Непалда меъёридан ортиқ йўловчи минган автобус 300 м баландликдан пастга қулаб тушган. Маълумот қилинишича, бу ҳалокат натижасида 13 киши ҳалок бўлган ва 26 киши жароҳатланган.

Манбанинг маълумотига кўра, бу йўловчи автобуси Котанг туманидан мамлакат пойтахти Катмандуга йўл олганди. Унинг ичида 40дан ортиқ йўловчи бўлган. Полиция маълумотига кўра, бу миқдор белгиланган меъёрдан ортиқ эди.

Айни вақтда жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.