Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари АҚШ ва Ҳиндистонни ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди
Пентагон раҳбари Эштон Картер The Economic Times нашридаги мақоласида АҚШ ва Ҳиндистонни ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга чорлади.
Картер 10-12 апрель кунлари Ҳиндистондаги ташрифи чоғида икки томоннинг қирувчи технология ва авиаташувчилар бўйича ҳамкорлигининг ривожига умид қилишини таъкидлади. Шу билан бирга у илмий-технологик соҳадаги ҳамкорликка ҳам урғу берди.
Бундан ташқари, Картер Осиё-Тинч океани минтақасида "АҚШ, Ҳиндистон ва минтақадаги ҳар бир мамлакат учун фойдали бўлган тараққиёт ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида" Ҳиндистон билан ҳамкорлигини давом эттиришга умид билдирди.