Жаҳон | 18:37 / 12.04.2016
1964
1 дақиқада ўқилади

Singapore Airlines илк марта аёл учувчиларни ишга таклиф қилди

Дунёдаги энг йирик авиаташувчилардан бири Singapore Airlines аёл учувчиларни ишга олишга киришди. Жамоатчилик бўйича бошқарма бошлиғи Николас Лонидаснинг маълум қилишича, аёл курсантлар компанияда хизмат қилиш учун деярли бир йилдан бери Сингапур ва Австралияда шу йўналишда сабоқ олишмоқда.

Авиакомпания вакили айнан неча нафар аёл учувчи ишга қабул қилинишига ойдинлик киритмади.

Бугунги кунга келиб, Singapore Airlines учувчиларининг сони икки минг нафарни ташкил қилади.

Манбада айтилишича, "энг яхшилар танлаб олинади, жинсга доир ҳеч қандай чегирмалар бўлмайди".

Самолёт штурвалларидаги эркак учувчилар аёлларнинг уларга ҳамкасб бўлишларини бирдек қабул қилмаяптилар. Кимдир уларга имкон бериш кераклигини айтса, бошқаси бунга салбий қарашини билдирмоқда.