Уддабурон ихтирочи реактив ховербордни яратди
Француз ихтирочиси Фрэнк Запата YouTubeда ўзининг янги ихтироси – Flyboard Air реактив ховербордини синаётгани видеосини юклади. Бу ҳақида Gizmag нашри хабар берди.
2011 йилда Запата саёҳатчиларнинг севимли кўнгилочар ўйинига айлаган Flyboard қурилмасини яратган эди. Бу ихтирода учар тахтага сувни босим билан чиқариб бериб, реактив кучни ҳосил қилувчи шланг уланган эди. Запата ўзининг янги ихтиросида шлангдан ва сув босимидан воз кечди.
Юкланган видеода Запата ховерборд билан кўлнинг устидан 30 метр баландликка кўтарилганини кўриш мумкин. Ихтирочининг ваъдасига кўра, қурилманинг якуний варианти 150 км/с тезликка эриша олади, учувчини эса 3000 метр баландликка кўтара олади ва ховерборд 10 дақиқа ҳавода учиб тура олади.
Ёқилғи идиши учувчининг орқа тарафида жойлашган бўлиб, ховербордни махсус пульт орқали бошқариш мумкин бўлади.