Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 12:34 / 12.04.2016
2546
1 дақиқада ўқилади
Япония иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш учун Афғонистонга 22 миллион доллар ёрдам кўрсатади
Япония ҳукумати Афғонистон ҳукуматига мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш учун 2,4 млрд. иен (22 млн. доллар) миқдорида моддий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Афғонистон ТИВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу муносабат билан ҳар икки тараф — Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний ва Япониянинг Афғонистондаги элчиси Хироши Такахаши тегишли шартномалар имзолашган.
Маълумот учун: Япония Афғонистоннинг “донор”ларидан бири бўлиб, мамлакатга 2001 йилдан то бугунга қадар 6,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатган.