Жаҳон | 18:57 / 13.04.2016
1828
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия бош вазирини eBay’да сотмоқчи бўлишди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронни eBay интернет-аукциони орқали сотиб юбормоқчи бўлишди. Бу ҳақда Mashable хабар берган.

Айни пайтда онлайн-аукцион сайтида бу маълумот йўқ, аммо Imgur’да унинг скриншоти сақланиб қолган.

Лот остида қолдирилган изоҳда “ишлатилинган бош вазир”, деб ёзилган. “Маҳсулот”нинг қути ва йўрқиномаси йўқлигини ҳам айтишган.

Скриншот қилишаётган вақтда Кэмерон учун 65,9 минг доллар таклиф қилингани кўринган. Ўшанда савдо тугашига беш кун қолган эди.

Аввалроқ Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисини eBay’да сотувга қўйишган эди.