Жамият | 13:36 / 13.04.2016
3198
1 дақиқада ўқилади
Ҳаёт кўзгуси: 72 ёшли онахон спорт билан шуғулланмоқда
Суратлар муаллифининг айтишича, 72 яшар онахон кексалигига қарамай аксари вақтини спорт майдончасида ўтказади. У майдончада хаёл сурмайди ёки кимнингдир ғийбатини қилмайди, аксинча, спорт билан шуғулланади, турли машқлар бажаради.
Бунақа ёшда турникда осилиб, турли машқлар қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермаса керак. Аммо бундай гаплар онахон учунмас, у ўзига бўлган ишончини йўқотмаганча, спорт билан шуғулланишда давом этмоқда.