Жамият | 18:36 / 13.04.2016
7176
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг тўйи бўлгани ҳақида гап-сўз “болалади”

Хонанда Канизанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари унинг тўй либосида тушган суратлари тарқалмоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, аксарият хонандалар Каниза томонидан таклифнома ҳамда унга қўшимча тарзда фотиҳа нони ҳам улашилаётгани тўғрисидаги хабарларни жойлаштирган.
Бу ҳақда хонанданинг ўзи шундай дейди: “ФҲДЁда никоҳимиз қонунан қайд этилди, шаръий никоҳимиз ҳам ўқитилди, тўй санаси ҳақида тез кунларда билиб оласиз”.

Аввалроқ хонанда 28 апрель куни «Истиқлол» саҳнасида турмушга чиқаман деб эълон қилган.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш