Жаҳон | 23:01 / 13.04.2016
1902
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев ва Эрдўған мусулмонларни тинчликка чақирдилар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулдаги музокаралар натижаларига кўра ислом ярашуви бўйича қўшма декларацияни қабул қилдилар. Бу ҳақда Қозоғистон президенти расмий сайтида айтилган.

Бундан ташқари, Назарбоев ва Эрдўған Ислом ҳамкорлиги ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларни ислом дунёси борасида янги қонун-қоидани яратишга чақирдилар.

"Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатларни ислом ярашувини қўллаб-қувватлаш ва уни ислом уммати учун яқин йилларда янги сиёсий асос сифатида қарашга чақирамиз", дейилмоқда ҳужжатда.

Шунингдек, икки томон БМТ ва ИҲТнинг халқаро ихтилофларни тинч воситалар билан ҳал қилишдаги бош ролини ҳамда ИҲТнинг бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ислом ярашуви жараёнини олға суриш масалаларидаги ҳамкорлигини қутладилар.